LG яна бир бор Европа ҳакамларида катта таассурот қолдирди ва тасвир сифати, дизайни ва смарт-интерфейси учун юксак баҳоланди.
LG Electronics (LG) компаниясининг OLED телевизори Тасвир ва товуш Европа ассоциацияси (EISA) томонидан бешинчи йил кетма-кет Европадаги энг яхши инновацион телевизор дея тан олинди. EISA Awards мукофоти ҳар йили 20 та Европа мамлакатидан 50 та мультимедиа журнали экспертлар гуруҳи томонидан аниқланади, улар инновацион маҳсулотларни технологик имкониятлари, дизайн ва янгилигига қараб баҳолайди.
LG Signature (65G6 модели) OLED телевизори Европа инновация телевизори номинацияси ғолиби сифатида мукаммал қора ранг ифодаси, шунингдек, юқори тасвир сифатидан таъсирланган ҳакамлар томонидан «ҳақиқатда юксак муваффақият» деб аталди. Ҳакамлар ҳайъати HDR 10 ва DolbyVision™’ни қўлловчи LG Signature OLED телевизорини юқори баҳолади.
«Энг нуфузли EISA мукофотини кетма-кет бешинчи йил қўлга киритиш биз учун катта шараф ва ҳар бир мукофот аввалгисидек қадрли, — деди LG Electronics’нинг LG Home Entertainment компанияси президенти Брайан Квон. — Бу эътироф бизнинг LG Signature OLED телевизори ўзининг тиниқ тасвири ва инқилобий дизайни билан муҳандислик санъатининг юксак муваффақияти эканлигига доир ишончимизни тасдиқлайди».
LG’нинг яна бир телевизори – LG UH770V SUPER UHD TV ҳам ўзининг ажойиб тасвир сифати ва WebOS 3.0 интуитив фойдаланувчи интерфейси учун эътирофга сазовор бўлиб, European Smart TV мукофотига муносиб деб топилди.
LG мобил телефонлар департаменти LG G5 смартфони учун European Mobile Innovation номинациясида энг яхши қурилма сифатида мукофот олди.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)