Индонезия махсус хизматлари ИШИД гуруҳининг маҳаллий «филиали» ҳисобланган «Шарқий Индонезия мужоҳидлари» йирик террорчилик гуруҳи сафларида хизмат қилган хитойлик сўнгги ёлланма аскарни йўқ қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Иброҳим исми остида таниқли бўлган экстремист аввалроқ Посо шаҳри (Марказий Сулавеси провинцияси) атрофларида йўқ қилинди», — деди ушбу ҳудудда ўтказилаётган кенг кўламли аксилтеррорчилик операциялари штаби вакили.
Унинг сўзларига кўра, Иброҳим ушбу гуруҳ томонидан туриб жанг қилган хитойликлар, уйғурлар гуруҳидаги сўнгги киши бўлган. Қолган ўн киши операция давомида йўқ қилинган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)