Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Фаластин президенти Маҳмуд Аббосга Россия президенти Владимир Путиннинг хатини етказди, деб ёзади «Газета.ru» Аббоснинг ташқи сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси Мажди ал Халдийга таяниб.
«Михаил Богданов Фаластин президентига Россия президенти Владимир Путиннинг мактубини келтирди», — деди у.
У, шунингдек, Аббос Россия президенти элчиси билан мамлакатнинг Исроил билан ихтилофларини тартибга солиш масаласини ва минтақадаги долзарб масалаларни муҳокама қилганини айтди.
Изоҳ (0)