Пентагоннинг пудрат тузилмаларидан бири учун ишлаган америкалик маҳбуслар АҚШ армиясининг қуруқликдаги қўшинлари ва денгиз пиёдалари корпуси учун яроқсиз кевлар (мустаҳкам сунъий мато) каскаларни ишлаб чиқарди, деб ёзади «ТАСС». Бунда гап 30 миллион доллардан зиёд маблағли шартномалар ҳақида бормоқда.
Армия учун 30 миллион долларлик янги шлемлар партиясини етказиб бериш бўйича тендерни Federal Prison Industries компанияси 2006 йилдаёқ ютиб олган.
2010 йилда қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлиги 44 мингта каскани қайтариб олди, уларни ишлаб чиқаришда сертификатланмаган материаллардан фойдаланилгани, шунингдек, уларни технологияларни бузган ҳолда ишлаб чиқарилгани айтилди.
АҚШ адлия вазирлиги тақдим этган маърузага маҳбуслар каскаларни тешиш учун ишлатган кевлар бўлаклари акс этган фотосуратлар илова қилинган.
Армия раҳбарияти жами 126 минг 52 та каскани қайтариб олди, ҳукумат кўрган молиявий зарар 19,1 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)