Польшанинг Варшава университети клиникаси шифокорлари томонидан Зика вирусини юқтириб олиш билан боғлиқ илк икки ҳолат тасдиқланди. Бу ҳақда Польша матбуот агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Бу Польшада Зика вирусига чалинган беморларни аниқлаш билан боғлиқ биринчи ҳолатлардир», — деди юқумли касалликлар бўлими раҳбари, тиббиёт доктори Рената Вельц-Фаленчак.
Мавжуд маълумотларга кўра, ташхис яқинда Боливия ва Колумбиядан қайтган икки польшаликка қўйилган.
Изоҳ (0)