“ЦСКА” ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Туркия пойтахти Анқарада тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва унинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига трансфери ҳафта охиригача расман эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Bombardir нашри хабар берди.

Аббосбек Файзуллаев Истанбулда тиббий кўрикдан муаммосиз ўтди. Яқин кунларда “Башакшеҳир” клуби “ЦСКА”га 7,5 миллион евро миқдоридаги трансфер суммасини тўлиқ кўринишда тўлаб беради. Москва клуби ушбу маблағни олгач, томонлар трансфер ҳужжатларини имзолайди ва шундан сўнг турк клуби футболчи билан шахсий шартнома тузади, — дейди манба.
Ҳозирча томонлар ўртасида оғзаки равишда уч йиллик шартнома бўйича келишув мавжуд. Манбага кўра, битим 99 фоизга якунланган. Агар барча ҳужжатлар белгиланган муддатда расмийлаштирилса, Файзуллаев трансфери ҳафта охиригача расман эълон қилинади.
21 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўтган мавсум “армиячилар” сафида 39 ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 8 та ассист муаллифига айланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев 2023 йил август ойида “ЦСКА”га қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Изоҳ (0)