БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий коммисари Зайд Раъд ал-Ҳусайн Ҳиндистон ва Покистон Кашмир минтақасига мустақил кузатувчиларнинг киритилишига рози бўлмаётгани муносабати билан ташвишдалигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен бу борадаги илтимосимни яна бир бор такрорлайман», — дейилади унинг баёнотида.
Ал-Ҳусайн минтақада меъёрдан ортиқ куч ишлатилаётганини, зўравонликка давлат ҳомийлик қилаётганини, ўлганлар ва ярадорлар сонининг кўплигини, шунингдек, ғалаёнлар ва тўқнашувлар тўхтамаётганини таъкидлаб ўтди. Комиссар инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги хабарларни «самимий баҳолаш ҳаракатлари» муваффақиятсизликка учраганидан афсусдалигини айтди.
Покистон ва Ҳиндистоннинг мустақиллик байрамлари арафасида Кашмир минтақасида тўқнашувлар авж олди. Икки давлат матбуоти бир-бирини провокацияда айбламоқда. Жумладан, Ҳиндистон томони Покистондан ёриб киришга уринган жангарилар армия блокпостига ҳужум қилганини, тўқнашувларда етти жангари ўлдирилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)