Швейцарияда поездга уюштирилган ҳужум оқибатида яраланган аёл оламдан ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 август куни Швейцарияда номаълум эркак поезд йўловчиларига пичоқ билан ташланди ҳамда етти кишига жароҳат етказди.
Ҳужум уюштирган эркакнинг ўзи ҳам олинган жароҳатлар боис оламдан ўтди. У ёлғиз ҳаракат қилгани аниқланди. У муҳожирга ўхшамаслиги, илгари полицияга тушмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)