Жазоир ҳукумати армияси мамлакат шимолида террорчиларнинг иккита қурол туйнугини аниқлади ва уни йўқ қилди. Бу ҳақда, Algérie Presse Service агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Бумердес провинциясидаги Сиди Али Бунаб ўрмонида топилган туйнукда жангарилар қўпорувчи ҳаракатларни амалга ошириш учун мўлжалланган 10 дан ортиқ қўлбола қурол, 8 та бомба, 10 килограмм порловчи модда ва бошқа буюмларни сақлаган.
Жазоир миллий мудофаа вазирлигида қайд этилишича, террорчилар арсенали маҳаллий ҳудудни кўздан кечириш вақтида аниқланди.
Изоҳ (0)