Франция Олимпия терма жамоаси физиотерапевти Патрик Бордье Рио-де-Жанейрода оламдан ўтди. Бу ҳақда Франция олимпия қўмитаси президенти Дени Масселья маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Патрик Бордье жума кунининг иккинчи ярмида вафот этди. У ўзи ишлаган ҳар бир спортчи билан дўст бўлган эди», — деди Масселья.
Шифокорнинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)