Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 18-тур беллашувлари «Обод» — «Насаф» ўйини билан старт олди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида Фаррух Сайфиев қаршилик футболчиларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда «Насаф» сафига янги қўшилган икки нафар футболчи муваффақият қозонди: Фозил Мусаев ва Драган Черан.
Рўзиқул Бердиев устозлик қиладиган «Насаф» Олий Лига иккинчи даврасида учта ўйин ўтказиб, юз фоизлик натижа қайд этди. Клуб 37 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Обод» эса ҳисобидаги 11 очко билан 16 клуб орасида 15-поғонадан жой олган.
18-турнинг қолган ўйинлари 13—14 август кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Олий Лигаси 18-тур учрашуви 12 август, жума
«Обод» — «Насаф» 0:3
Голлар: Фаррух Сайфиев, 12 (0:1). Фозил Мусаев, 53 (0:2). Драган Черан 66 (0:3).13 август, шанба«Андижон» — «Қўқон—1912»«Шўртан» — «Металлург»«Пахтакор» — «Бухоро»«Олмалиқ» — «Қизилқум»
14 август, якшанба«Машъал» — «Бунёдкор»«Нефтчи» — «Локомотив»«Сўғдиёна» — «Навбаҳор»
Изоҳ (0)