Аргентинада намойишчилар мамлакат президенти Маурисио Макри Мар-дел-Плата шаҳрида чиқиш қилгандан сўнг унинг автомобилига тош ёғдирди. Бу ҳақда La Nacion газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, тартибсизликлар бошланиб кетгани учун давлат раҳбари ўз чиқишини режалаштирилгандан аввалроқ тугатишга мажбур бўлган. Макри камбағал туманларни ободонлаштириш тўғрисидаги дастур ҳақида эълон қилгандан сўнг Буэнос-Айрес провинцияси губернатори Мария Видаль билан ҳудуд бўйлаб ташрифини давом эттириш учун чиқиш қилган жойини тарк этди. Шу пайтда намойишчилар унинг кортежини ўраб олиб, тош ёғдира бошлади.
Полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун резина ўқларни қўллади.
Намойиш ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар томонидан президентнинг Аргентинадаги диктатура даври ҳақида билдирган фикрларига қаршилик белгиси сифатида ташкил этилди.
Изоҳ (0)