Қримнинг Феодосия шаҳри яқинидаги трассада йўловчи автобуси йўлдан чиқиб кетди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
ФВВнинг маълум қилишича, ҳалокат Феодосия–Судак трассасида содир бўлган. Қутқарувчилар тўрт кишининг ҳалок бўлганини хабар қилмоқда. Яна 15 йўловчи шифохонага ётқизилган.
«ТАСС» эса, республика фавқулодда хизматларидаги манбаларига асосланиб, беш киши ҳалок бўлганини, 13 киши жароҳатланганини маълум қилмоқда. Агентликнинг билдиришича, воқеа Алушта–Судак–Феодосия трассасининг 50-километридаги Шчебетовка аҳоли яшаш пункти яқинида содир бўлган. Автобус ариққа тушиб кетиб, жарликдан қулаган.
Автобус Судакдан Керчга кетаётган эди. Унинг ичида 18 киши бор эди.
Изоҳ (0)