Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин АҚШ Украина масаласи ҳал этилишидан манфаатдор бўлса, Киевга таъсир ўтказишига умид қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Асосийси, Киев расмийларини қўллаб-қувватлаётганлар ўзлари нимани истаётганлигига аниқлик киритиб олиши лозим: улар мижозлари келгусида ҳам шу каби фитналар билан шуғулланишини маъқуллайдими ёки масалалар тинчлик йўли билан ҳал этилишиними. Агар чиндан ҳам тинчликни истаса, Киев расмийларига тегишли босим ўтказиш учун аниқ ҳаракатларни амалга оширишлари зарур», — дея таъкидлади Путин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қрим Республикаси ҳудудида Украина мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси томонидан тайёрланган терактларнинг олди олинганини маълум қилди. Диверсантлар гуруҳини тутиш чоғида ФХХ ходими ва россиялик ҳарбий ҳалок бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди