Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви ижобий тенденция ҳисобланади. Бундай фикрни Финляндия президенти Саули Ниинистё Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Санкт-Петербургдаги учрашувини изоҳлар экан, билдириб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Ҳозир улар ҳамкорликка қайтишга уринмоқда. Бунинг ўзиёқ, албатта, яхши иш, ихтилоф хавфи йўқ», — деди Ниинистё.
«Аммо Туркия Россиядан кечирим сўраганидан кейин, дарҳол мен Европа Туркия ва Россия кооперацияси қандай ривожланишини диққат билан кузатиши зарурлигини айтгандим», — дея таъкидлади Финляндия президенти.
У, шунингдек, Туркия Европа иттифоқи билан қочоқлар борасида тузилган келишувларга риоя қилиши юзасидан эҳтиёткор оптимизм билдирди.
Ўтган йили кескинлашган Туркия-Россия муносабатлари охирги пайтларда яна илиқлашиб бормоқда. Жумладан, 9 август куни Эрдўғон Санкт-Петербургга ташриф буюриб, Владимир Путин билан учрашди. Кейинроқ Путин ушбу учрашувни конструктив деб баҳолади. Эрдўғоннинг вакили эса Туркиянинг Россия билан илиқ муносабатларининг тикланиши унинг НАТО билан мулоқотни давом эттиришига тўсқинлик қилмаслигини айтди.
Изоҳ (0)