Туркия ИШИД гуруҳига қарши операцияда анчагина кўмак бермоқда. Пентагон Анқара ушбу сиёсатини ўзгартирмаслигига умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ қуруқликдаги кучлари генерал-лейтенанти Шон Макфарленд телеконференция режимидаги брифинг чоғида журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Унга берилган савол Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Россия президенти Владимир Путин билан музокаралари Туркия билан ҳамкорликка таъсир қилиш эҳтимоли масаласига алоқадор эди.
«Туркия НАТО бўйича бизнинг ҳамкоримиз. Улар ИШИДга қарши кампанияда сезиларли кўмак бермоқда. Улар бу ҳаракатини давом эттиради деб ўйлайман», — деди у.
Россия ва Туркия президентлари 9 август, сешанба куни ўтган йилнинг ноябрида Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Су-24 бомбардимончи самолётининг уриб туширилишидан сўнг юзага келган муносабатларнинг совиши давридан кейин биринчи музокараларни ўтказди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)