Афғонистон ҳудудида, «Толибон» экстремистик ҳаракати назорати остидаги минтақада фавқулодда қўнишга мажбур бўлган Покистоннинг Ми-17 вертолёти экипажининг барча аъзолари, шу жумладан, россиялик муҳандис Сергей Севастьянов ҳам жангарилар томонидан қўйиб юборилди. Бу ҳақда, дипломатик манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Вертолёт экипажи етти кишидан иборат бўлиб, уларнинг олти нафари покистонликлар, бир нафари россиялик эди.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Афғонистоннинг Лоғар вилоятида Покистоннинг Ми-17 вертолёти «Толибон» жангариларига тегишли ҳудудга мажбурий қўнишни амалга оширди. Экипажнинг етти аъзоси орасида россиялик муҳандис ҳам бор эди. Толиблар уларнинг барини гаровга олди.
Кейинчалик Россиянинг Кобулдаги элчихонаси ушбу ахборотни тасдиқлади.
Изоҳ (0)