Apple соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларини ривожлантиришда давом этмоқда: ОАВга корпорация келгуси йили фитнес-трекерни ишлаб чиқаришни режалаштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда 3DNews хабар бермоқда.
Тайваннинг Economic Daily News нашрига кўра, Apple фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари, жумладан, юрак қисқариши мароми, томир уриши, қондаги қанд миқдори ва бошқа ахборотни йиғадиган янги маҳсулот устида ишламоқда. Мазкур қурилмада iPhone 6S смартфонида ишлатиладиган ва дисплейга тегиниш кучи билан боғлиқ 3D Touch технологияси муҳим ўрин тутиши билдирилмоқда. Корпорация жамоаси ушбу гаджетни икки йилдан бери тайёрлаб келмоқда, унинг 2017 йили тақдим этилиши кутилмоқда.
Янги маҳсулотнинг шакл-шамойили ҳозирча маълум эмас. Фақат унинг Apple Watch «ақлли соатлари»нинг замонавий кўриниши эмас, балки буткул янги қурилма бўлиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)