Facebook ўрнатилган реклама тўсгичларга (блокиратор) қарамай, фойдаланувчиларга реклама эълонларини мажбурий тарзда намойиш этишни бошлайди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «РБК».
Компаниянинг реклама дастурлари бўйича вице-президенти Эндрю Босвортнинг билдиришича, сайтга рекламани жойлаштириш услуби тўсгичлар реклама блокларини аниқлаши қийин бўладиган даражада ўзгартирилди. Бироқ бу чора тижорат мақсадларини кўзлаб амалга оширилмаган. Интернет-реклама билан шуғулланувчи Interactive Advertising Bureau маълум қилишича, америкалик компьютер фойдаланувчиларининг 26 фоизи қурилмаларида реклама тўсгичларни қўллайди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг неча фоизи тўсгичларни ишлатишини компания ошкор этмаган.
The Wall Street Journal нашрига кўра, Facebook реклама даромадларининг 84 фоизини рекламани тўсишга камроқ мойил бўлган мобил қурилмалардан олади.
Изоҳ (0)