Apple Россияда iPhone нархларининг мувофиқлаштириб борилгани юзасидан айбловларни рад этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Реселлерлар бутун дунёда, жумладан, Россияда сотадиган Apple маҳсулотларига нархларни ўзи белгилайди», — дея маълум қилган компания вакили.
Эслатиб ўтамиз, Россия аксилмонопол хизмати iPhone ишлаб чиқарувчисини Россияда смартфонлар нархи шаклланишига таъсир ўтказишда шубҳа қилиб, Apple ва унинг мамлакатдаги ваколатхонасига қарши иш қўзғади. Муассаса Россиядаги 16 та дўконни ўзаро тил бириктиришда гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)