Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойлик сайёҳ деярли икки ҳафта давомида ўз вақтини Германиядаги муҳожирлар марказида ўтказди. Маҳаллий ҳукумат расмийлари уни мамлакатга қочоқ сифатида келган деб ҳисоблади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, 31 ёшли эркак фақатгина она тили – мандарин (Хитойнинг асосий диалекти)да сўзлаган. Штутгарт аэропортида сайёҳ тунаб кетилди ва у ариза ўрнига қочоқлар учун махсус тайёрланган формани тўлдирди.

Эркакнинг паспорти олиб қўйилиб, Дортмундга жўнатилди ва у ерда қочоқ сифатида расмийлаштирилди. Тиббий кўрикдан ўтган Хитой фуқароси Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан келган муҳожирлар билан Дюльмендаги марказга юборилди.

Хатоликни марказ директори аниқлади. Унинг сўзларига кўра, хитойликлар камдан-кам ҳолатда қочоқ мақомига даъвогарлик қилади. Шунингдек, қочоқларнинг кийим-боши бошқача бўлади.

Директор мобил дастур ва қўшни хитой ресторани ходимлари ёрдамида сайёҳга нима бўлганини аниқлади. У паспортни қайтариб олиб, саёҳатини давом эттириш истагини билдирди. Сайёҳ Франция ва Италияни кўришни хоҳлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)