Россия президенти Владимир Путин 9 август куни Санкт-Петербургда туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ўтказилган учрашувни конструктив деб баҳолади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Путиннинг таъкидлашича, ушбу учрашув икки томонлама муносабатларнинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
«Туркиядаги мураккаб ички сиёсий вазиятга қарамай, жаноб Эрдўғон Санкт-Петербургга келишга вақт топди, ва бу қадам туркиялик шерикларимизнинг Россия билан ҳамкорликни тиклашга қизиқишини кўрсатади», — деди Россия етакчиси учрашув якунларига кўра ўтказилган матбуот анжуманида.
Путин Москва учун Анқара билан алоқаларда икки томонлама муносабатларнинг инқирозга қадар бўлган даражасига кўтарилиш устувор йўналиш эканлигини қайд қилиб ўтди.
Изоҳ (0)