Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) президенти, ФИФА коррупцияси иши бўйича гумонланувчи Марко Поло дель Нерони истеъфога чиқаради. Бу ҳақда Esportes Estadao порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Манбанинг қайд этишича, дель Неро ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақаси учун Рио-де-Жанейрога ташрифи чоғида унинг далдасини қозонмоқчи бўлган. Агар дель Неро футболдан четлатилмаса ва CBF президентлигидан кетмаса, ФИФА 2014 йили жаҳон чемпионатини ўтказгани учун Бразилияга 100 миллион доллар тўламайди.
Марко Поло дель Неро ФҚБ томонидан ЖЧ–2014 турнирида хизматлар кўрсатишга тегишли шартномалар юзасидан бир неча шахсларга нисбатан ўтказаётган коррупцияга қарши тергов ишида гумонланувчилар рўйхатидан жой олган. Дель Нерога коррупция иши бўйича айбловлар қўйилганди, аммо у бу ишларга алоқадорлигини рад этди.
Изоҳ (0)