60 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги Олимпиада мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Хуршид Тожибоев чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Нимчорак финалда Буюк Британия вакили Жозеф Кордина билан беллашган Тожибоев, рақибини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Хуршид Тожибоев Рио—2016 даги иштирокини 1/16 финалдан бошлаб, қатарлик Ҳоқон Эршекерни ҳар учала раундда мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди. Бугун унинг Риодаги иккинчи ғалабаси нишонланди.
Чорак финалда ўзбекистонлик боксчи бразилиялик Робсон Консейсан билан жанг қилади. Маълумот учун, Консейсан 1/8 финалда тожикистонлик боксчи устидан техник ғалабага эришди.
Изоҳ (0)