Ҳиндистон ғарбидаги Бхиванди шаҳрида 7 август, якшанба куни эрталаб икки қаватли уй қулаб тушди. Вайроналар остида одамлар қолмоқда, уларнинг аниқ сони маълум эмас. Бу ҳақда, NDTV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисага мазкур ҳудудга ёпирилган кучли жала сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бу Бхивандида охирги кунлар мобайнида рўй берган иккинчи фожиадир — 31 июлда уй қулаб тушиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)