Токио бўғозидаги Кэйхин портида, Йокогама ва Кавасаки шаҳарлари яқинида 7 август, якшанба куни эрталаб икки танкер тўқнашиб кетиши оқибатида нефть сизиши рўй берди. Бу ҳақда Япония қирғоқ ҳимояси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Япон танкери бортида уч нафар экипаж аъзоси бор эди, нефть сизиши айнан ушбу кемада содир бўлган. Ҳозирда танкер чўкаётгани билдирилмоқда.
Иккинчи танкер ҳақида фақат у Панама байроғи остида сузгани маълум. Маҳаллий телеканаллар намойиш этган ҳалокат жойидан лавҳаларга кўра, танкер сезиларли шикастланишларга дуч келмаган.
Япония қирғоқ ҳимояси ҳодиса тафсилотларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)