Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари орасида 3 август, чоршанба куни энг салқин ҳаво Урганч шаҳрида қайд этилди. «Ўзгидромет» маълумотига кўра (pdf), Хоразм вилояти маъмурий марказида максимал ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилган.
Шу куни Самарқанд, Нукус шаҳарларида энг юқори ҳаво ҳарорати +33 даражани Гулистон, Андижон, Фарғона шаҳарларида +35 даражани, Навоий, Бухоро, Наманган шаҳарларида +36 даражани, Қарши ва Тошкент шаҳарларида +37 даражани ташкил этган.
Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида салқин иқлим шароити сақланиб қолган — Чимёнда энг юқори ҳаво ҳарорати +26 даражадан ошмаган бўлса, Қамчиқ довонида максимал ҳарорати +22 даражани ташкил этган.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 3 август куни Ўзбекистон ҳудудидаги энг иссиқ ҳарорат Сурхондарё вилояти маъмурий маркази Термиз шаҳрида ва Бухоро вилоятининг Жонгелди қишлоғида қайд этилган — +38 даража.
Маълумот учун, «Ўзгидромет» маркази 3 август куни Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати +38 даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида ахборот берган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)