Испанияда содир бўлган отишмада камида саккиз киши, шу жумладан, полициянинг етти ходими жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа 4 август куни маҳаллий вақт билан соат 09:00 да Кастилия-ла-Манч мухтор вилоятининг Аргамасилья-де-Калатрава муниципалитетида рўй берди. Отишмадан бир муддат илгари полицияга аҳоли яшаш пунктининг туманларидан бирида муштлашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилган эди.
Полициячилар воқеа жойига келиши билан жароҳат олди. Ҳуқуқ-тартибот органларига алоқадор бўлмаган яна бир киши яралангани маълум. Айни пайтда жабрланувчиларнинг бари шифохонада.
Аниқланишича, отишма икки лўли оиласи вакиллари ўртасида келиб чиққан. Бир қиз эрини ташлаб, ота уйига кетиб қолгани жанжалга сабаб бўлган.
Воқеага алоқадор бир неча киши ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)