Маммот-Лейксда (Калифорния штати, АҚШ) яшовчи Родни Жинн уйида айиқ пайдо бўлгани видеоёзувини ижтимоий тармоқда жойлаштирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Йиртқичга кўзи тушган Жинн иккинчи қаватга кўтарилди. Бироқ айиқ ҳам юқорига йўл олди ва эркак унинг тумшуғи олдида аранг эшикни ёпишга улгурди.
Кейинчалик Родни уйга айиқнинг икки боласи ҳам кириб олгани тасвирланган фотолар билан бўлишди. Бир неча дақиқадан сўнг улар оналари билан икки томонга суриладиган эшиклар ортидан чиқиб келишган ва қочиб қолишган.
Изоҳ (0)