Британиялик велосипедчи Гарет Клирнинг орқа чўнтагида iPhone 6 портлаб кетганидан сўнг уни тери ўтказиш амалиётидан ўтказишга тўғри келди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.
Бир куни велосипедда сайр қилиб юрган Гарет йиқилиб, смартфон устига тушди. Шундан сўнг у орқа чўнтагидан тутун чиқаётганини пайқади. Бир неча сониядан сўнг iPhone 6 портлаб портлаб кетиб, Клирнинг бир неча қават терисини зарарлади. У иштонини ечиб ташлашга уринди, лекин смартфон эриб, оёғига оқиб кетган эди.
«Телефон ичидан қора кўчки мисоли литий оқиб чиқа, металл эса қийшая бошлади», — деб эслайди Клир.
Велосипедчига зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Унинг оёғига тери кўчириб ўтказиш талаб этилди.
Клирнинг сўзларига қараганда, Apple компанияси унга бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув олиб боришини маълум қилган.
Изоҳ (0)