Тошкентнинг Сергели туманида, «Синдбод» кафеси яқинида икки Nexia автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Хабар муаллифининг қайд этишича, тўқнашув ҳайдовчиларнинг бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида юз берган. Мазкур вазиятда Йўл ҳарактаи қоидаларига кўра айнан қайси ҳайдовчи йўл бериши кераклигига аниқлик киритилмаган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида ахборот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)