Тошкентнинг Чилонзор туманида, Бунёдкор ва 2-Қатортол кўчалари кесишмасида Matiz ва Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида хабар қолдирилган.
Ҳодиса қандай юз бергани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Авария оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида аниқ ахборот йўқ.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, мазкур чорраҳада деярли ҳар ҳафта йўл-транспорт ҳодисалари юз бериб туради. «Қарғиш теккан чорраҳа», — деб ёзган гуруҳ аъзоларидан бири.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)