Тошкентнинг Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 31 июль, якшанба куни Matiz ва Nexia автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Ҳодиса соат 15:00—15:30 оралиғида юз берган. Айнан қандай юз бергани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас.
Фотохабар муаллифи ҳодиса гувоҳларини гувоҳлик бериб, ёрдам кўрсатишга чақирган. Бир гуруҳ фойдаланувчилар мазкур чорраҳа кузатув камералари билан таъминлангани, вазиятга ойдинлик киритиш учун уларнинг ёзуви етарли бўлишини таъкидлаган.
Айни вақтда, бошқа фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, камераларнинг ёзувини имкон қадар тезроқ олиш керак. «Камераларнинг ёзуви бир ҳафта ичида ўчиб кетади, бир танишим шуни билмай қолиб, айбдор бўлиб қолди», — қабилида хабар қолдирган гуруҳ аъзоларидан бири.
Шу билан бирга, фотохабар остида фикр билдирган фойдаланувчиларнинг кўпчилиги автомобилни видеорегистратор билан жиҳозлаш давр талаби экани, боз устига, сўнгги вақтларда мазкур ускуна нархи сезиларли арзонлашиб, оммабоп бўлиб қолганини ёзган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)