Россия президентининг матбуот котиби Дмитрйи Песков Суриянинг Идлиб вилоятида Россиянинг Ми-8 вертолётининг уриб туширилиши оқибатида ҳарбийлар ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Афсуски, Суриядан келган нохуш хабар ҳақида биласиз – у ерда бизнинг вертолётимиз ердан уриб туширилди. Ушбу вертолёт гуманитар миссияни бажараётганди. Вертолёт ичида бўлганлар, Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, ҳалок бўлди. Улар қаҳрамонларча ҳаётдан кўз юмди, чунки ердаги қурбонларнинг сонини камайтириш учун ҳаво кемасини олиб қочди», – деди Песков.
Песков, шунингдек, Кремль ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этганини маълум қилди. Президент матбуот котиби ҳалок бўлганлар сони ҳақида аниқ маълумот йўқлигини айтиб ўтди.
Суриянинг Идлиб вилоятида уриб туширилган Ми-8 ҳарбий-транспорт вертолёти ичида беш киши бўлганлиги маълум қилинди.
Изоҳ (0)