Арманистон пойтахти Ереванда гаровга олинган полиция патруль-пост хизмати полкидан отилган снайпер ўқи полициячининг ҳалокатига сабаб бўлди. Бу ҳақда, Арманистон полицияси матбуот котиби Ашот Агароняннинг сўзларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ўша пайтда машинада ўтирган, полиция қўшинлари хизматчиси бўлган 30 ёшли Юра Тепаносян қуролли гуруҳ назорати остидаги ҳудуддан отилган снайпер ўқи билан ўлдирилди. Автомобиль полиция полки биносидан 400 метр нарида жойлашган эди», — деди Агаронян.
Изоҳ (0)