Ўзбекистон вилоят марказлари ва йирик шаҳарлари орасида 28 июль, пайшанба куни энг салқин ҳаво Наманган шаҳрида кузатилди. «Ўзгидромет» маълумотига кўра (pdf), шу куни Наманган вилояти маъмурий марказида энг максимал ҳаво ҳарорати +27 даражагача кўтарилган.
Нукус, Урганч, Самарқанд, Андижон шаҳарларида 28 июль куни энг юқори ҳаво ҳарорати +31 даража, Бухоро, Навоий, Жиззах Тошкент шаҳарларида +33 даража, Фарғона шаҳрида +32 даража, Қарши шаҳрида +34 даража, Гулистонда +35 даража, Термизда +38 даражани ташкил этди.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати бундан ҳам салқинроқ бўлган. Хусусан, Қамчиқ довонида 28 июль куни ҳаво ҳарорат +19 даражадан ошмаган бўлса, Чимён ён-бағирларида энг юқори ҳарорат +22 даражани ташкил этган.
Аввалроқ, 26 июль куни Ўзбекистоннинг аксарият шаҳарларида ҳаво ҳароратининг иссиқлиги бўйича янги рекордлар қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Термиз шаҳрида ҳарорат +46 даражагача кўтарилган бўлса, Тошкентда ҳавонинг иссиқлиги бўйича 103 йиллик рекорд янгиланди.
Ундан кейинги кунлар давомида эса Ўзбекистонда нисбатан салқин, ёмғирли ва шамолли об-ҳаво шароити кузатилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)