Тошкент шаҳрида 1 август куни жамоат транспортида — автобуслар ва метрополитен тонгги соат 4:30 дан хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур қарор «1 август куни олий ўқув юртларига тест синовлари бўлиб ўтиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида» қабул қилинган.
Аввалроқ 1 август куни тонгги соат 6:00 дан бошлаб тест синовлари тадбири тугагунига қадар Тошкентнинг бир қанча кўчалари бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланишини маълум қилинган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон олий таълим муассасаларига 2016 йилда рекорд даражада кўп — 663 298 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Қайд этиш жоиз, мамлакат олий таълим муассасалари 2016/2017-ўқув йилида бакалавриат учун 57 907 нафар талабани ўқишга қабул қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)