Сурия президенти Башар Асад қуролини топшириб, таслим бўладиган жангарилар учун амнистия қарорини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Адолатдан бекиниб юрган қуролли шахслар қарор чоп этилишидан сўнг уч ой мобайнида таслим бўлиб, қуролларини суд органларига ёки полицияга топширса, жавобгарликдан озод этилади», — дейилади қарор матнида.
Амнистиця эълон қилиниши борасида 27 июль куни маълумот берилган эди.
Қарор чиқиши билан Алеппо шаҳрида қуршовда қолиб кетган юзлаб жангарилар таслим бўлиш ниятини изҳор қилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)