Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнига Мишель Барнье кураторлик қилади. Ушбу қарор 27 июль, чоршанба куни Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер томонидан қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Барнье вазифасини бажаришга 1 октябрдан киришади.
Бундан аввал Барнье Франция ташқи ишлар ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари раҳбари лавозимларини эгаллаган. 2010—2014 йилларда эса Европа комиссиясининг ички бозор ишлари бўйича аъзоси бўлган.
Изоҳ (0)