• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Yahoo! жуда арзонга сотилди. Нега?

    АҚШнинг Verizon Communications компанияси Yahoo!’нинг асосий бизнесини 4,8 миллиард долларга сотиб олаётганини эълон қилди (таққослаш учун, Facebook компанияси WhatsApp мессенжерини 19 миллиард долларга сотиб олган эди). Энг қизиқарли интернет-компаниялардан бирининг мустақил тарихи шу билан якунига етди: интернет замонининг ибтидосида пешқадамлар сафида турган ва ҳозирда Facebook ёки Google каби компанияга айланиши мумкин бўлган Yahoo! ўз менежментининг хатолари сабаб ривожланишдан тўхтаб қолди. «Meduza» нашри Yahoo!’нинг тарихини ёдга олди.

    Фото: Тҳе Стаcк

    Фото: Тҳе Стаcк

    1. Yahoo!’га асос солинганига 20 йилдан ошди, яъни, у Facebook пайдо бўлишидан анча аввал, Google’дан эса икки йил аввал ишга тушган. Стенфорд университети аспирантлари Дэвид Фило ва Жерри Янг аввалига шунчаки интернетдаги сайтлар «каталоги»ни тайёрлаган, бироқ фаолиятининг дастлабки давридаёқ у ўз замонасидан илгарилаб кета олган. 1998 йилга келиб Yahoo!’нинг бош саҳифаси интернетдаги энг оммабоп саҳифалардан бирига айланиб улгурганди; 2004 йилга қадар, гмаил пайдо бўлишидан аввал, ҳамма айнан Yahoo!’нинг почтасидан фойдаланарди (ҳа, ҳотмаил ҳам бор эди). Умуман олганда, Yahoo!’нинг старти аъло даражада бўлган — бироқ кейин нимадир бўлди.

    2. Фаолиятининг илк йилларида Yahoo! бир неча зўр харидлардан воз кечган, ваҳоланки, айнан ўша савдолар сабаб бугун у янада кучлироқ бўлиши мумкин эди. Норасмий маълумотларга кўра, компания имкониятлари бўла туриб, икки марта Google’ни сотиб олмаган — аввалига, 1998 йили Google учун 1 миллион долларни қиммат деб ҳисоблаган, 2002 йили эса уч миллиард доллардан ортиқ тўламайман, деб туриб олган. Бундан ташқари, Facebook ҳозиргидек машҳур ва оммабоп бўлиб кетишидан анча илгари Yahoo! уни сотиб олишга уринган, бироқ томонлар нарх борасида келиша олмаган.

    3. Yahoo!’нинг нафақат амалга ошмаган харидлари, балки амалга ошган харидлари ҳам катта хатога айланган. Broadcast.com қандай сайт эканлигини ҳозир биров билмаса керак, бироқ 1999 йили Yahoo! шу лойиҳа учун 5,7 миллиард доллар тўлаган. Overture нималигини биласизми? Бу «клик эвазига тўлов» технологиясини ўйлаб топган компания — айнан шу технология ортидан кейинроқ Google Adwords бойиб кетди. 2008 йили Yahoo!’нинг ўзи сотилиши мумкин эди — Microsoft қарийб 45 миллиард долларлик таклиф билан чиққан. Кўпчилик айнан шу таклифнинг рад этилишини Yahoo! раҳбариятининг қолган барча катта хатоларидан ҳам каттароқ хато деб ҳисоблайди.

    4. Шунга қарамай, Yahoo! айнан ўзининг савдо келишувлари туфайли бугун ҳам мавжуд бўлиб турибди. Бахтга қарши, муваффақиятли чиққан келишувларнинг кўпчилиги Америка бозорида эмас, балки хорижда расмийлаштирилган. Хусусан, Yahoo! Хитойнинг Alibaba интернет-ретейлери билан қўшма корхона ташкил этди, бу корхона эса кейинчалик қиймати 200 миллиард доллардан ортиқ бўлган гигант компанияга айланиб кетди. Ҳозир Yahoo! Alibaba’нинг 15 фоизига эгалик қилади — бу 31,2 миллиард доллар дегани. Қиёслаш учун, Yahoo!’нинг бутун капитализацияси 38 миллиард долларга тенг ва бу сумма, ўйлаб кўрилса, нафақат Alibaba’даги улушни, балки Yahoo Japan’даги ҳисса (яна 8,3 миллиард доллар)ни ҳам ўз ичига олиши керак. Оддий қилиб айтганда, Япония ва Хитой корхоналаридаги улушни ҳисобдан чиқариб ташласа, Yahoo! қиймати манфий томондаги ширкатга айланиб қолади.

    5. Verizon эса Alibaba ва Yahoo Japan’дан ортиб қолган активларни ҳам нимагадир арзийди, деб ҳисобламоқда. Аниқроғи, 4,8 миллиард долларга. Бу пул эвазига Verizon Осиёдаги бизнес ва патентлар тўпламидан бошқа ҳамма нарсани, хусусан, Yahoo!’нинг барча кўчмас мулклари, ойига бир миллиардга яқин уникал фойдаланувчилар (225 миллион киши ҳали ҳам Yahoo! электрон почталаридан фойдаланади) ва бир неча алоҳида компанияларни, жумладан, Tumblr’ни қўлга киритади. Yahoo!’да инвесторлар ишонч билдириши мумкин бирорта илғор технология ё лойиҳа йўқ — компания кўпдан бери трендларга етиб олишга ҳаракат қилади, холос; ўзи ҳеч нарсага асосчи ёки бошловчи бўлмай қўйган.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    27.07.2016, 16:59   Изоҳ (0)   5415
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кунига 1,6 миллион долларлик даромад, бир неча тухум «қўйиш» учун босилиши керак бўлган 10 километрлик масофа: Pokemon Go билан боғлиқ қизиқарли рақамлар

    27.07.2016, 16:13

    Apple компанияси даромади 7 млрд долларга қисқарди

    27.07.2016, 11:37

    Учала iPhone 7 акс этган инсайдерлик фотолари эълон қилинди

    26.07.2016, 16:55

    Xiaomi’нинг энг катта смартфони Тошкентда 2,2 миллион сўмдан таклиф этилмоқда

    25.07.2016, 17:42

    Беларусда смартфонни махфий кузатувдан ҳимоя қиладиган ғилоф яратилди

    25.07.2016, 09:34

    Verizon компанияси Yahoo’ни 4,8 млрд долларга сотиб олади

    25.07.2016, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.