Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2016-молия йилининг учинчи чорагида Apple компаниясининг соф фойдаси 27 фоизга камайди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Фото: MacDigger

Фото: MacDigger

Компания пресс-релизида айтилишича, 25 июнь куни тугаган чорак якунларига кўра, соф фойда 7,8 миллиард долларга тенг бўлди. Ўтган молия йилининг худди шу даврида эса ушбу кўрсаткич 10,68 миллиард долларни ташкил қилган. Apple фойдаси битта акция ҳисобида 1,85 доллардан 1,42 долларгача камайди.

Шу тариқа, жорий ҳисобот даврида компания ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 миллиард долларга кам пул ишлаб топди. Ушбу чоракдаги Apple даромади эса 14,6 фоизга қисқариб, 42,36 миллиард долларни ташкил этди.

Фойда iPhone савдоси кетма-кет икки чоракдан буён қисқариб кетаётгани фонида пасайди. Ўтган чоракда 40,4 миллион дона iPhone сотилди, ўтган молия йилининг учинчи чорагида эса 47,5 миллионта смартфон сотилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда