Термиз шаҳрида 26 июль, сешанба куни ҳаво ҳарорати қарийб +46 (+45,8) даражага кўтарилди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази ахборот бермоқда.
Марказ маълумотларига кўра, бу Термиздаги об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ 26 июлдир. Бундан аввалги энг иссиқ 26 июль 1997 йилда кузатилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати +43,0 даражагача кўтарилган.
Шу куни Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ҳаво ҳароратининг юқорилиги бўйича янги рекордлар қайд этилди. Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +41,6 даражагача кўтарилиб, 1913 йилги рекордни, Самарқандда эса +39,5 даражага кўтарилиб, 2013 йилги рекордни янгилади.
Маълумот учун, «Ўзгидромет» маркази 26 июль куни Тошкент шаҳрида ва Самарқанд вилоятида ҳаво ҳарорати +42 даражагача, Сурхондарё вилоятида эса +44 даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида ахборот берган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)