2016 йилда Ўзбекистонда пахта далалари 30,5 минг гектарга қисқартирилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботида айтиб ўтилди. Ҳисоботни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилди.
«Экин майдонларининг оптималлаштирилиши самарасида жорий йилда унумдорлиги ва ҳосилдорлиги паст ерлар ҳисобидан пахта далалари 30,5 минг гектарга қисқартирилди», — дейилади ҳужжатда.
Пахтадан бўшаган ерларга илғор агротехнологияларни жорий қилиш асосида мева-сабзавот экилди. Фермер хўжаликлари сони 17,6 мингтага кўпайди ва 101 мингтани ташкил этди.
Изоҳ (0)