Жорий йилда Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатлаётган «Афросиёб» тезюрар поездини тошбўрон қилиш билан боғлиқ тўртта ҳолат қайд этилди, деб ёзади «1news.uz» «Постда» нашрига таяниб.
Транспортдаги ИИБ вакили Авазбек Сайдалиевга кўра, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг учтаси «иссиқ изи»да фош этилди ва айбдорларга тегишли чоралар кўрилди.
Маълум қилинишича, йил давомида темир йўл ва унинг атрофида хавфсизликни таъминлаш юзасидан 1400 дан ортиқ рейд ўтказилиб, қидирувдаги 681 нафар шахс ушланди ва жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)