2016 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда кенг полосали фойдаланиш учун 1250 километрдан зиёд оптик-толали тармоқлар барпо этилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботида айтиб ўтилди. Ҳисоботни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилди.
«2013—2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг амалга оширилиши самарасида жорий йил биринчи ярмида кенг полосали фойдаланиш учун 1250 километрдан зиёд оптик-толали тармоқлар барпо этилди», — дейилади ҳужжатда.
Аҳолини рақамли телевидение билан қамраб олиш даражаси 68 фоизга етказилди. Давлат ахборот ресурслари сони 318 тага етказилди, давлат органлари ахборот тизимлари 485 га етди, 286 турдаги интерфаол хизматлар жорий этилди. Ўтган даврда Ягона портал орқали 677 мингдан зиёд хизматлар кўрсатилди ва ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баробарни ташкил қилди.
Изоҳ (0)