Тошкент шаҳрида 26 июль, сешанба куни ҳаво ҳарорати +41,6 даражагача кўтарилди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» маркази.
Бу, шаҳардаги кўп йиллик об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ 26 июль бўлди.
Тошкент тарихидаги бундан аввалги энг иссиқ 26 июль 1913 йили қайд этилган, ўшанда ҳарорат +40,2 даражагача кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» маркази 26 июль куни кундузи Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)