Ҳуқуқий жиҳатдан бунга қадар Қозоннинг «Рубин» клубига тегишли бўлган Сардор Азмун фаолиятини Россия Премьер-Лигасининг бошқа бир клуби «Ростов»да давом эттиради.
«Sports.ru» хабарига кўра, «Ростов» директорлар кенгаши аъзоси Али Узденов Сардор Азмуннинг 2 йиллик шартномага имзо чекканини маълум қилган. Кеча, 26 июль куни эронлик ҳужумчи Европа Чемпионлар Лигасининг 3-саралаш босқичи доирасида «Андерлехт»га қарши ҳаракат қилди.
«Рубин»га тегишли бўла туриб, «Ростов»нинг мавсумолди йиғини доирасидаги ўртоқлик ўйинида иштирок этган Азмун билан муаммо кўтарилган бўлиб, унинг ярим йилга футболдан четлатилиши мумкинлиги айтилганди. Халқаро Арбитраж Суди Сардорга «Ростов» сафида рўйхатдан ўтиш учун рухсат берди.
Футболчи фаолиятини давом эттиради, бироқ Арбитраж Суди якуний қарорни эълон қилиши учун ярим йил вақт керак бўлади.
Изоҳ (0)