2016 йил биринчи ярмида Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш доирасида 462,5 минг янги иш ўрни, жумладан, қишлоқ жойларда 276,7 минг (умумий соннинг 59,8 фоизи) ташкил этилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича ҳисоботида айтиб ўтилди. Ҳисоботни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги эълон қилди.
2015—2016-ўқув йилида касб-ҳунар коллежи битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудуд бўйича тегишли манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Касб-ҳунар коллежларининг 468,9 минг битирувчиси билан тўрт томонлама – «коллеж – корхона – битирувчи – ҳоким» шартномалар тузилиб, кейинчалик иш билан таъминлаш мақсадида амалиёт ўташи учун улар 222 мингта корхона ва ташкилотга бириктирилди.
Изоҳ (0)