Японияда ўтган ҳафта ичида жазирама оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, яна 3 798 киши қуёш уриши туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда 26 июль, сешанба куни мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ўтган ҳафта жазирама туфайли шифохонага жойлаштирилганлар сони дастлаб камайган бўлса, кейин ҳаво ҳароратининг бироз кўтарилиши оқибатида ушбу кўрсаткич ҳам ортди. Бир ҳафта аввал жазирама оқибатида уч киши ҳалок бўлган эди.
Япония метеорологик бошқармаси жазираманинг авжи июль охири—август бошига тўғри келишини маълум қилмоқда. Ўтган йили жазирама оқибатида мамлакатда 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 53 минг киши шифохонага жойлаштирилган эди. Япон метеорологлари кишиларга қуёш остида кўп бўлмаслик, бош кийим кийиш ва кўпроқ суюқлик ичишни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)