АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама Демократик партиянинг Филадельфиядаги умуммиллий қурултойида Дональд Трампга қарши жуда кучли нутқ билан чиқиш қилди, шу билан бирга у Трампнинг исмини бирор марта ҳам тилга олмади, деб ёзади «ТАСС».
«Мен ушбу вазифани ишониб топширишим мумкин бўлган фақат битта одам бор. Фақат бир киши, фикримча, АҚШнинг навбатдаги президенти бўлиш учун зарур хусусиятларга эга. Ва бу одам Ҳиллари Клинтон», — деди Мишель Обама.
Бундан ташқари, у «Америка ҳамон буюк мамлакат» эканлигини, бунга шубҳа қилиб бўлмаслигини таъкидлади. Ушбу сўзлар республикачилардан президентликка номзод Дональд Трамп сайловолди кампаниясининг «Американи яна буюк қиламиз» шиорига жавоб бўлди.
Экспертлар Мишель Обаманинг 15 дақиқалик нутқини кучли, ҳис-туйғули ва «шу пайтгача янграган энг аксилтрампча» нутқ деб бир овоздан баҳолади.
Изоҳ (0)